Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантларимиз олимпиадада муносиб қатнашди

07 Июнь 2025, 06:06

44

5 июнь куни пойтахтимизда ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари ўртасида рақамли ва ахборот технологиялари фанидан олимпиада бўлиб ўтди.

Унда ИИВ академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Қуролли Кучлар академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳамда Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида таълим олаётган курсантлар қатнашди.

Ахборот технологияларини ривожлантириш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш, иқтидорли ёшларни саралаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган олимпиадада ИИВ академияси курсантлари ҳам муносиб иштирок этди.

Умидли ёшларимиздан Ҳасанжон Ражаббоев “Матн муҳаррири устаси” йўналишида биринчи, Исфандиёр Иминов “Электрон ҳисоб устаси” йўналишида учинчи ўринни эгаллаган бўлса, яна икки нафар курсантимиз энг фаол иштирокчи сифатида эътироф этилди. Вакилларимиз сертификат, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech