Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Курсантларимиз кейинги босқичда

2 Май 2026, 18:31

47

Пойтахтимизда Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, “Centre for Development and Justice International” (CDJI) халқаро нодавлат ташкилоти ҳамда Нидерландия Қироллиги ваколатхонаси ҳамкорлигида танлов ўтказилди.

Мазкур танловнинг саралаш босқичида Тошкент давлат юридик университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги академиясида таълим олаётган талаба ва курсантлар инсон ҳуқуқлари бўйича илмий тадқиқотлари билан қатнашди.

Эътиборлиси, иштирокчилар орасида академия курсантларидан Камрон Болтаев, Муҳаммадабдулло Баҳодиров, Ҳумоюн Хўжақулов, Чарос Абдумаликова, Аҳмадулло Абдураззоқов, Шоҳаббос Икромов, Элнора Усенова, Шарофиддин Абдуваҳобов, Оғабек Ҳошимов, Беҳруз Ёрдамхўжаевлар танловнинг кейинги босқичига йўл олишди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур танлов Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича таълимни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа сифатида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим тизими самарадорлигини ошириш, кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech