Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантлар “Янги Ўзбекистон” боғида қасамёд қилди

10 Сентябрь 2025, 04:09

152

Пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғида Ички ишлар вазирлиги академияси курсантларининг қасамёд қабул қилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, ҳамкор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан таклиф қилинган меҳмонлар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш, тизимнинг фаолият самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, соҳа учун кадрлар тайёрлаш мақсадида амалиётга татбиқ қилинган илғор ёндашувлар, таълим жараёнлари эътироф этилди.

Ҳозирги глобаллашув даврида ёш авлодни юксак ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш долзарб аҳамият касб этаётгани, Янги Ўзбекистоннинг истиқболи сифатида ҳаётга кириб келаётган ёшлар илму маърифати, мардлиги билан буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиши, юртга дахлдорлик фазилатларини амалда намоён этиши кераклиги алоҳида таъкидланди.

Ички ишлар органлари сафида хизмат қилиш ҳар бир инсондан етук салоҳият, ҳалоллик, фидойилик, жасурликни талаб этади. Курсантларимиз замонавий билим ва кўникмаларни мукаммал эгаллаб, юқори малакали мутахассис бўлиши, ҳар қандай шароитда қасамёдига содиқ қолиб, халқ манфаатларига хизмат қилиши лозим. Бугунги тадбирнинг ушбу муаззам боғда ўтказилаётганида ўзига хос рамзий маъно бор. Муҳтарам Президентимизнинг ғоя ва ташаббуслари билан бунёд этилган, маънавий ҳаётимиздан чуқур жой олган ушбу маскан ёшларни она Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини кўз қорачиғидай асраб-авайлашга ундаши, шубҳасиз, – деди ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатов.

Шу куни ўқишдаги юқори кўрсаткичлари, эришаётган ютуқлари, интилиш ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига намуна бўлаётган бир гуруҳ курсантлар ички ишлар вазири ҳамда “Жалолиддин Мангуберди” стипендияларига муносиб кўрилди. Тадбир давомида уларга фахрий ёрлиқларнинг тантанали руҳда топширилгани ички ишлар органи ходими қасамёдини қабул қилган, чинакам хақлпарвар бўлишни ҳаётий мақсадига айлантирган навқирон ёшларга улкан мотивация берди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech