Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари Дилором Худайберганова академияда ўтказилган давра суҳбатига таклиф этилди.
Тадбирда “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” йўналишида таълим олаётган курсантлар билан бирга, ихтисослик кафедра профессор-ўқитувчилари ва ёш тадқиқотчилар иштирок этди.
Амалиётчи мутахассис “оила – мактаб – маҳалла” тамойили асосида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш масалаларига атрофлича тўхталди.
Соҳадаги туб ислоҳотлар самарасида йўлга қўйилган механизмлар, амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирлар, ҳудудлардаги айрим муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар курсантлар учун айни муддао бўлди. Тадбир қизғин мулоқот тарзида давом этди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати