Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантлар спектакл томошасига борди

10 Сентябрь 2025, 04:09

49

Ўзбек Миллий академик драма театрида янги мавсумнинг бошлангани муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Маданият ва санъат намояндалари, театр ижодий жамоаси, томошабинлар иштирокида ўтган тадбирда сўз олганлар давлатимиз раҳбарининг театр соҳасига қаратаётган юксак эътибори ва ғамхўрлиги мамлакатимизда “Учинчи Ренессанс” пойдеворини яратиш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қанот бўлаётганини эътироф этишди.

Халқимиз, айниқса ёшларни театрларга кенг жалб қилиш, тарбиявий аҳамиятга эга асарлар салмоғини кўпайтириш, устоз-шогирдлик анъаналарини давом эттириш соҳа вакиллари олдида турган устувор масалалар эканлиги таъкидланди.  

Шу куни йиғилганлар “Биринчи қалдирғоч” (“Маъсума”) спектаклини томоша қилдилар. Таниқли ёзувчи Исажон Султон асари асосида яратилган саҳна асарида ўз тақдири билан бутун бир авлодга ибрат бўлган маърифатпарвар санъаткор Маъсума Қориеванинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Янги мавсумнинг илк томошаси театр ихлосмандларида катта таассурот қолдирди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech