Ёшларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти ва қонун ижодкорлиги жараёнлари билан яқиндан таништириш тадбирдан кўзланган асосий мақсаддир.
Саёҳат давомида мамлакатимизнинг ёшларга оид давлат сиёсатига қаратилган ислоҳотлар, парламент фаолиятида ёшларнинг ўрни, депутатлик фаолияти, хусусан, жамиятимиз фаровонлиги йўлида қабул қилинаётган қонунларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш жараёнлари ҳақида фикр алмашилди.
Тадбир Академиянинг Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси ташаббуси билан ташкил этилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмат