Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Курсантлар Мустақиллик кунини нишонлашди

10 Сентябр 2026, 19:29

55

ИИВ академиясининг Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетида Тожикистон Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

Устоз фахрийлар, профессор-ўқитувчилар, юртимизда таълим олаётган курсант ёшлар иштирокида ўтган тадбирда миллий истиқлолнинг қадр-қиммати, Тожикистон Республикасининг ўттиз беш йиллик тараққиёт йўли ҳақида сўз борди.

Тадбир аввалида факультет бошлиғи Мақсуд Қаландаров сўз олиб, тожикистонлик курсантларни байрам билан қутлади.

Мустақиллик мамлакат учун тарихий аҳамият касб этиб, шу йиллар мобайнида миллий бирликни таъминлаш ва барқарор ривожланишга эришиш йўлида жадал ислоҳотлар амалга оширилгани, аҳолининг ҳаёт сифати сезиларли даражада яхшилангани таъкидланди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар азалий дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик асосида янги босқичга кўтарилгани, бунга аввало икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари билан эришилгани эътироф этилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech