Пойтахтимизда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Гули Зебо Иброҳимованинг “Дил мактублари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда таниқли ижодкорлар, адабиёт ва шеърият ихлосмандлари, бир гуруҳ ёшлар, шу жумладан, ИИВ академияси курсантлари иштирок этди.
Сўз олганлар муаллифнинг ижод йўлига тўхталиб, унинг шеърларида инсон руҳияти ва кечинмалари ёрқин бўёқлар орқали қаламга олиниши, бу ҳар бир китобхонни ўзига маҳлия этишини эътироф этишди. Янги тўпламда ижодкор қалбидаги энг самимий туйғулар акс этгани таъкидланди.
– Китобдаги шеърлар Ватанни севиб-ардоқлашга ундайди. Бугун адабиёт оламига сайёр қилдик, шеъриятнинг инсон маънавиятидаги ўрни, таъсирчан кучини ҳис қилдик, – дейди курсант Нилуфар Алланазарова.
Тадбир якунида йиғилганлар “Турон” ахборот-кутубхона маркази ва Абдулла Қодирий мемориал музейи фаолияти билан танишдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати