Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантлар беллашдилар

23 Май 2025, 08:05

106

Пойтахтимизда ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари курсантлари ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Ички ишлар вазирлиги, Қуролли Кучлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва Ҳарбий тиббиёт академиялари, Ахборот-комуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, Жамоат хавфсизлиги университети, Божхона институти ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари иштирок этди.

Ўзбекистон Миллий университети спорт базаси мезбонлик қилган мусобақа давомида курсантлар сузиш, арқон тортиш, югуриш ва тош кўтариш бўйича беллашдилар. Қизғин баҳсларга бой ўтган мусобақа якунида ИИВ академияси вакиллари эркин усулда сузиш бўйича биринчи, арқон тортиш ва 100 метрга югуриш бўйича иккинчи, шунингдек, 400 метрга эстафета ҳамда тош кўтариш баҳсларида учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақа якунида совриндорлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech