Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Курсантлар амалий тавсия ва мотивация олди

31 Июл 2026, 19:29

68

Ёшлар куни муносабати билан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг ўринбосари – Пробация бошқармаси бошлиғи Азамат Ўроқов академияда таълим олаётган курсантлар билан учрашди.

Соҳа фахрийлари иштирокида ўтган тадбир ёш авлод вакиллари билан очиқ мулоқот қилиш орқали уларнинг таклифларини тинглаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил қилинди.

Учрашув аввалида ёшлар учун яратиб берилаётган кенг имконият ва замонавий шароитлар эътироф этилди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, энг аввало, ёшлар манфаатига қаратилгани, уларнинг муносиб таълим олиши, замонавий касбларни эгаллаши, жамиятда муносиб ўрин топиши давлатимизнинг доимий эътиборида эканлиги таъкидланди.

Кейинги йилларда академияда таълимнинг илғор ёндашувлари татбиқ қилингани, бунинг самарасида ички ишлар органлари учун қюори малакали ёш кадрлар етишиб чиқаётгани айтиб ўтилди.

Мулоқот давомида курсантларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Ёшларга янада шижоатли бўлиш, касбий билим ва кўникмаларни мукаммал эгаллаш юзасидан тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech