Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантимиз совриндорлар сафидан жой олди

22 Февраль 2024, 08:02

560

14–18 февраль кунлари пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида муайтай бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Катталар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан беш юз нафардан зиёд спортчи қатнашди.

Аҳамиятлиси, мазкур мусобақа жорий йили ўтадиган Жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинлари учун муносиб номзодларни саралаб олишга хизмат қилди.

Ўзбекистон чемпионатида спортчилар 54 та вазн тоифаси бўйича баҳс олиб бордилар. Ўз вазн тоифасида шоҳсупага кўтарилган совриндорлар қаторидан Ички ишлар вазирлиги академияси курсанти Осиё Муродалиева ҳам ўрин олди. Иқтидорли спортчимиз 60 кг вазнда фахрли 2-ўринни қўлга киритиб, чемпионатнинг кумуш медалига сазовор бўлди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech