Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

КУБОК ИИВ АКАДЕМИЯСИГА НАСИБ ҚИЛДИ

30 Ноябрь 2021, 08:11

1398

Жорий йилнинг 23-27 ноябрь кунлари Амир Темур номидаги Давлат хавфсизлик хизмати академиясида спортнинг минифутбол тури бўйича турнир бўлиб ўтди. 

Беш кун давом этган турнирда мезбонлардан ташқари, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиялари, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Божхона институти курсантларидан таркиб топган жамоалар фахрли ўринлар учун кураш олиб борди.

Мусобақа тақвимига кўра, барча иштирокчилар бир гуруҳдан ўрин олишди. Ўйинларни Ўзбекистон футбол ассоциациясидан таклиф этилган тажрибали ҳакамлар бошқарди. 

Юқори савияда ташкиллаштирилган турнир якунига кўра Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари энг кўп очко жамғариб, мусобақа кубогини қўлга киритдилар. Иккинчи ўринга Жамоат хавфсизлиги университети ва учинчи ўринга Божхона институти футболчилари сазовор бўлди. 

Турнирнинг тантанали тақдирлаш маросимида совриндорлар билан бирга, “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳужумчи” номинациялари эгаларига ҳам диплом ва совғалар топширилди.  

Терма жамоамиз бош мураббийи, подполковник Зафар Нуримовнинг маълумот беришича, жорий йил якунида юртимиздаги барча олий таълим муассасалари ўртасида “Student Cup” футбол турнирини ташкил этилади. Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон футбол федерацияси ва ассоциациялари ҳамда Олий таълим вазирлиги ҳамкорлигида ўтказиладиган мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.  

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech