Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Коррупция – жамият кушандаси ёхуд саҳнада “Ревизор”

19 Февраль 2022, 08:02

2125

Ички ишлар вазирлиги академиясида навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ташкил этилди.

Машғулотда давлат ва жамият тараққиётининг душмани саналган коррупция, унинг аянчли оқибатлари, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш чоралари ҳақида сўз борди.

Янги Ўзбекистонда улкан ислоҳотлар амалга оширилаётган ҳозирги даврда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан бири эканлиги, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар қонун устуворлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, бинобарин, ички ишлар органлари ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш орқали жамият фаровонлигини таъминлашлари, ўз фаолиятларини фақат ва фақат қонун талаблари асосида амалга оширишлари лозимлиги қайд этилди.

Тадбир Гоголнинг “Ревизор” пьесаси асосида саҳналаштирилган спектакль намойиши билан давом этди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ижодий жамоаси томонидан тайёрланган саҳна асарида асосий ролларни Мурод Насимов, Шоҳрухмирзо Абдуқундузов, Завқиддин Қурбонов, Сўғдиёна Мамадалиева ва бошқа иқтидорли ёшлар ижро этишди. Порахўрлик, манманлик, нафсга қуллик сингари ғайриинсоний иллатларнинг аччиқ юмор орқали гавдалантирилгани томошабинларда илиқ таасурот қолдирди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech