Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Коррупцияга қарши кураш муросасизликни талаб этади

13 Январ 2026, 19:11

93

Коррупция давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдиддир.

ИИВ академиясида Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномасида айни йўналишда белгилаб берилган устувор йўналишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг Таълим муассасалари бўйича бўлими томонидан ўтказилган тадбирда ички ишлар органлари тизимида коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар айтиб ўтилиб, тингловчилар огоҳликка чорланди.

Соҳа ходимлари коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз муносабатда бўлиши, жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаши, фуқароларнинг давлат органларига нисбатан ишончига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этмаслиги қатъий таъкидланди.

Тадбир давомида долзарб вазифалар етказилиб, “Нафснинг сўнгги манзили” номли фильм намойиш этилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech