Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Кўп йиллик хизматлар қадр топганда...

3 Феврал 2026, 22:24

83

Инсон борки, меҳнатлари роҳатини кўришни, ҳамиша ҳамкасблари-ю яқинлари ардоғида бўлишни, ўзидан яхши ном қолдиришни истайди.

Ҳамма соҳанинг юки бўлганидек, ички ишлар органлари сафида хизмат қилишнинг ҳам ўзига яраша машаққати бор. Бутун умр бурч ва масъулият ҳисси билан яшаш, касб синовларини матонат билан енгиш осон эмас. Шу боис, тизимдан ёруғ юз билан нафақага чиққанларга ҳамма ҳавас қилади, уларнинг ҳаёт йўлидан ибрат олишга интилади.

ИИВ академиясида бир гуруҳ ходимларни нафақага кузатиш маросимида ҳам ана шундай илиқ сўзлар янгради. Тадбирда сўзга чиққанлар тизим фидойиларининг самарали меҳнат фаолияти, инсоний фазилатлари, ички ишлар органлари учун муносиб кадрлар тайёрлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, илм-фанни равнақ топтириш йўлида қилган хайрли ишларини эътироф этишди.

“Устозлик номини оқлаш, шогирдлар камолини кўриш чинакам саодатдир. Сизларнинг бой билим ва тажрибангиз эндигина касб этагини тутган ходимларимиз, катта мақсадлар билан ҳаётга кириб келаётган ёшларимизга чинакам мактаб бўлиши шубҳасиз. Илмда нафақага чиқиш бўлмайди. Шундай экан, жамоамиз ҳамиша сизларга суянади”, - деди академия бошлиғи ўринбосари Руфтулло Нигматов.

Кузатув маросими якунида халқимизга хос азалий қадрият бўй кўрсатди. Полковник Шавкатбек Мамадалиев, Дилшод Пайзиев, Исмоил Ҳимматов, подполковник Баҳодир Тиллахўжаевга миллий расм-русумлар билан тўн кийдирилди. Фахрийлар сўз олиб, кўп йиллик меҳнатлар эътирофи инсон қадри улуғланган юртимизда бўлаётган ислоҳотларнинг амалий ифодаси эканлигини таъкидлаб, йиғилганларга миннатдорлик билдирдилар.

Жамшид Холов,

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech