Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Конституция ва ёшлар

07 Декабрь 2021, 08:12

2023

Асосий Қонунимиз қабул қилинган сана муносабати билан ўтказилган тадбир юртимиз ёшларини буюк мақсадлар сари бирлаштиришга хизмат қилди.

Унда Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент филиали талабалари, таълим соҳаси фаоллари ва ёшлар жамоатчилиги вакиллари қатнашди.

Сўз олганлар Бош Қомусимизнинг ёш авлодни тарбиялаш, уларнинг Ватанга садоқат, мардлик, бағрикенглик ва фидоийлик туйғуларини юксалтиришдаги беқиёс ғоявий-тарбиявий аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Конституциямиз умумбашарий қадриятлар ва халқаро андозаларни ўзида мужассам этган дастуриламал ҳужжат эканлиги ёшлар томонидан эътироф этилди.

Дўстлик кечасида таълим муассасалари ёшлари ҳамкорлигида тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш қилинди. Курсантларимиз кўргазмали дастурлари, юртни мадҳ этувчи қўшиқлари билан Ватан ҳимоячиси бўлиш юксак шарафли вазифа эканлигини кўрсатдилар.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech