Кейинги йилларда юртимизда китобхонликка эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, умуммиллий ҳаракатга айланди.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ИИВ Ўқув-дала марказида ташкил этилган галдаги китоб ярмаркаси ҳам ёш авлод вакилларига маърифат улашишда муҳим аҳамият касб этди.
Ярмарка давомида “Yuridik adabiyotlar publish” нашриёти томонидан ҳуқуқий, бадиий, тарихий ва илмий-оммабоп адабиётлар тақдим қилинди. Курсантлар қизиққан китоблари билан яқиндан танишиш, уларни харид ҳамда мутолаа қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Тадбир ёшларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини янада ошириш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, китобхонликни тарғиб қилиш орқали улар ўртасида соғлом маънавий муҳитни ва касбий маданиятни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати