Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Киноижодкорлар билан учрашув

27 Февраль 2024, 09:02

718

Ички ишлар вазирлиги академиясида Кинематография агентлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумки, ҳозирги мураккаб шароитда ёшларнинг миллий ғурурини юксалтириш, юрт тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ҳиссини ошириш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбари Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида бу ҳақда тўхталиб, “бугунги кунда ҳар биримиз амалда Ватан ҳимоячиси бўлишимиз, ёшларимизни ҳам шу руҳда камол топтиришимиз зарур”, дея алоҳида таъкидлади.

Киноижодкорлар билан учрашувда ватарпарварлик мавзусида янги асар яратиш юзасидан қизғин фикр алмашилди. Ахборот маконида инсон онги ва қалби учун кураш кечаётган бир даврда ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, она Ватанимизни, тинч-осуда ҳаётимизни кўз қорачиғидай асраб-авайлашга даъват этиш зарур маънавий эҳтиёжга айлангани айтиб ўтилди.

– Ички ишлар органлари тизимида юрт тақдири учун ўз жонини фидо қилган, эл тинчлиги ва осойишталиги йўлида садоқат билан хизмат қилаётган қаҳрамонлар кўп. Биз ана шундай фидойи ходимларнинг шарафли ҳаёти, мардлиги ва жасорати орқали ёшлар қалбига йўл топишимиз, уларни Ватанга чексиз муҳаббат руҳида камол топтиришимиз лозим, – деди академия раҳбари Рустам Хатамов.

Мулоқот жараёнида Кинематография агентлиги билан ҳамкорлик маҳсули сифатида яратилиши режалаштирилаётган янги асарнинг ғоявий мазмуни, тарбиявий-ахлоқий жиҳатлари, фильмни молиялаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шу куни киноижодкорлар таълим муассасаси фаолияти ҳамда масканда таълим олаётган курсантлар ҳаёти билан танишдилар. Академиядаги янгиланишлар меҳмонларда ёрқин таассурот қолдирди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech