
Куни кеча Жиззах шаҳридаги “Cyber arena” спорт мажмуасида кикбоксинг бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари якунланди.
Ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган мамлакат биринчилигида минг нафарга яқин спортчи кикбоксингнинг фул-контакт, лоу-кик, кик-лайт ва бошқа йўналишлари бўйича ғолиблик учун беллашди.
Қувонарлиси, мусобақада ИИВ академияси курсантлари ҳам муносиб иштирок этиб, совриндорлар қаторидан жой олди. Жумладан, фул-контакт йўналишида А. Отаханов (75 кг) биринчи, Э. Намозбоев (60 кг), Б. Дониёров (63,5 кг), Д. Элов (75 кг), шунингдек, лоу-кик йўналишида М. Абдураҳмонов (75 кг) учинчи ўринларни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндор мусобақа ташкилотчилари томонидан тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати