Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Кибержиноятларни тергов қилиш: Сингапур тажрибаси

31 Октябр 2026, 19:56

97

Аввал хабар қилинганидек, ИИВ академиясида Сингапур Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўқув курси ташкил қилинган эди.

Хорижлик тажрибали мутахассислар томонидан олиб борилган машғулотлар давомида курсантлар ва профессор-ўқитувчилар кибержиноятларни аниқлаш, фош этиш ҳамда тергов қилишнинг замонавий усулларини ўрганиш имконига эга бўлдилар.

Жумладан, машғулотларнинг биринчи кунида WHOIS хизматлари орқали IP-manzil va домен эгаларини аниқлаш, лог ёзувларидаги вақт минтақаларини корвертация қилиш, Google қидирув тизими махсус операторлари вa “Wayback Machine” платформаси ёрдамида веб-саҳиффаларни тадқиқи қилиш, почта хизматларидан электрон хатнинг техник сарлавҳаларини (Email Header) олиш ва таҳлил қилиш, сохталаштирилган хатларни (Spoofed Email) аниқлаш, эълон платформаларидан аҳамиятли маълумотларни йиғиш, Facebook, Instagram фойдаланувчиларининг уникал идентификаторларини (User ID) аниқлаш, X (Twitter), WeChat, TikTok платформаларига расмий сўровлар юбориш, шунингдек мобил зарарли дастурлар (Android APK) турлари, уларнинг тарқалиш усуллари, VirusTotal, Recorded Future, Joe Sandbox, Hybrid Analysis, JADX каби воситалар ёрдамида зарарли дастурларни таҳлил қилиш, Coper, SpyMax зарарли дастурларининг хусусиятлари ва уларга қарши курашиш, товламачи дастурлар (Ransomware) билан боғлиқ ҳодисаларни тергов қилиш масалалари ёритилди.

Машғулотларнинг иккинчи кунида криптовалюта билан боғлиқ жиноятларни базавий тергов қилиш, Etherscan, Blockchair ёрдамида криптовалюта транзакцияларини текшириш, Bitcoin тармоғида UTXO модели асосида маблағлар ҳаракатини кузатиш, тергов жараёнида аноним криптовалюталар (Privacy Coins), криптомиксерлар ва марказлашмаган биржалар билан боғлиқ тўсиқлар, ҳодиса жойида криптовалюта артефакларини қидириш ва хатлаш, шунингдек энг кўп учраётган кибержиноятлар бўлмиш электрон тижорат, фишинг, инвестиция, кредик, ишқий фирибгарлик, WhatsApp аккаунтларини эгаллаб олиш схемалари, ҳисобрақамларни мраказлашган ҳолда тезкор музлатиш тизими, “Project ASTRO” автоматлаштирилган огоҳлантириш тизими, RPA, Tableau, Power BI, TRM Labs, Chainalysis каби таҳлилий дастурларнинг имкониятлари, рақамли далилларни қидириш ва олиб қўйиш (Search and Seizure), зарур техник воситаларни ташлаш, ҳодиса жойини хавфсизлантириш, потенциал рақамли ва норақамли далиллар ва маълумотларни шифрлаш, яшириш ёки масофадан ўчириш каби хавфларни аниқлаш, қурилмаларни ҳодиса жойининг ўзида дастлабки кўздан кечириш (Triaging) юзасидан дарслар ўтилди.

Машғулотларнинг сўнгги кунида эса шахсий компьютерлар, ноутбуклар, серверлар ва тармоқ хотира қурилмалари билан ишлаш, уларни олиб қўйиш, қурилмаларда фойдаланувчи фаолияти ва тизим артефактларини текшириш, Windows ва Mac тизимларида BitLocker, FileVault шифрлаш ҳолатини аниқлаш, тиклаш калитларини олиш, қурилмаларни тўғри ўчириш ва муҳрлаш, ёқилган (HOT) ва ўчирилган (COLD) мобил телефонларни олиб қўйиш,  қулфланган телефонларни тармоқдан узиш учун қувват манбаига улаган ҳолда Фарадей қопига (Faraday Bag) жойлаштириш, смартфонлардаги маълумотларни яширувчи иловалар ва иккинчи махфий бўлимларни аниқлаш, iOS va Android қурилмаларида ўчирилганига кўп бўлмаган маълумотларни (Recently Deleted) тиклаш ва сақлаш, бундан ташқари, оммавий фишинг ва фирибгарлик хабарларини тарқатувчи SMS Blaster (SIM-Based Blaster va Rogue Base Station) қурилмаларининг ишлаш тизими, уларни ҳодиса жойида кўздан кечириш, конфигурация файллари, маълумотлар базасини статик ва динамик таҳлил қилиш ҳамда бошқа жараёнлар ёритилди.

Ўқув курси якунида иштирокчиларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтиб, унда ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятлар глобал муаммога айланиб бораётгани, ўқув курси кадрлар салоҳиятини ошириш, таълим жараёнига илғор ёндашувларни татбиқ этиш, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашишда ўзаро тажрибани алмашишга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech