ИИВ академиясида Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хавфсизлик бош бошқармаси ва Миллий политсия академияси ҳамкорлигида ўтказилган махсус ўқув курси якунланди.
15 август куни бўлиб ўтган якуний тадбирда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эсин Ажар Эргин сўзга чиқиб, халқаро ҳамкорлик доирасидаги бу каби ташаббуслар киберхавфсизлик соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашишни янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шундан сўнг, махсус ўқув курсини муваффақиятли якунлаган ходимларга сертификатлар топширилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати