Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Кибертаҳдидлар огоҳлик ва масъулиятни талаб этади

13 Октябр 2026, 22:07

49

Шу кунларда Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари томонидан Андижон шаҳрида сайёр тарғиботлар ўтказилмоқда.

Интернет қамровининг ошиб боргани сайин кибермакондан келаётган хавф-хатарлар ҳам кўпайиб бормоқда. Кунора ўзимиз ёки яқинларимизнинг уяли алоқа воситасига шубҳали ҳавола ёхуд файлларнинг юборилаётгани, турли рақамлардан қўнғироқлар бўлаётганига тез-тез гувоҳ бўлаяпмиз. Бундай пайтда биргина эътиборсизлик киберҳужум қурбонига айланмаслигимизни кафолатлай олмайди.

Масъул ходимлар ва мутахассислар билан биргаликда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида айни шу жиҳатга эътибор қаратилмоқда. Аҳолига сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ёрдамида амалга оширилаётган кибержиноятлар, уларнинг замонавий кўринишлари, содир этилиш усуллари ва оқибатлари ҳақида маълумот берилиб, интернетдан хавфсиз фойдаланиш қоидалари тушунтириб ўтилмоқда.

Шунингдек ҳуқуқий тарғибот материаллари тарқатилиб, фуқароларнинг телефон аппаратларига “APK Qo‘riqchi” ва бошқа хавфсиз иловалар юклаб берилмоқда. Айниқса шахсий маълумотларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмаслик, бегона шахсларнинг телефон қўнғироқларига жавоб бермаслик, шубҳали хабар ва файлларни очмаслик, киберҳужум бўлганда қилиниши лозим бўлган чоралар юзасидан берилаётган амалий тавсиялар фуқароларнинг эҳтиёткорлиги ҳамда кибергигиена кўникмаларини оширишга хизмат қилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech