Тошкент давлат шарқшунослик университетида ёшлар ўртасида кибержиноятларнинг барвақт олдини олишга бағишланган профилактик тадбир ўтказилди.
Учрашувда ИИВ академияси магистратураси тингловчиси, подполковник Анвар Болтабоев сўз олиб, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар, уларнинг замонавий кўринишлари, ушбу турдаги жиноятларни фош этиш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масалалари ҳақида маъруза қилди.
Ёшлар томонидан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар таҳлил қилиниб, уларнинг барвақт олдини олиш юзасидан тавсиялар берилди.
Университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида ўтган тадбир ёшларнинг кибермаданиятини юксалтириш, уларни интернет маконидаги хавф-хатар ва мафкуравий таҳдидлардан огоҳ этишда муҳим аҳамият касб этди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати