Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Кибержиноятларнинг барвақт олдини олишга бағишланди

2 Феврал 2026, 19:35

66

Тошкент давлат техника университетида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Ёшларни кибермаконнинг салбий жиҳатларидан огоҳ этиш мақсадида ташкил қилинган тадбирда масъуллар, профессор-ўқитувчи ва талабалар қатнашди.

Мулоқот тарзида ўтган учрашувда ИИВ академияси магистратураси вакиллари сўз олиб, ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилаётган жиноятлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, замонавий кўринишлари, кибержиноятларга имкон яратаётган омилларга тўхталиб ўтишди.

Ўтган йилнинг ўзида ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятларнинг салкам 30 фоизи ёшлар ҳиссасига тўғри келгани таъкидланиб, ёшлар қатлами вакилларининг ҳуқуқий маданиятиини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, бу борадаги профилактик ишларни янада кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Тадбир якунида мазкур йўналишда ҳамкорликни изчил давом эттириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech