Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Кибержиноятларни фош этиш ва тергов қилишга қаратилди

6 Апрел 2026, 20:35

34

ИИВ академиясида Венгрия миллий тергов бюроси вакиллари томонидан семинар-тренинг ўтказилди.

Уч кун давом этган машгғулотларда ички ишлар органларининг тергов ва ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўлинмалари ходимлари, академия профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этди.

Хорижий мутахассислар томонидан криптовалюта ва уни тергов қилиш усуллари, очиқ манбалар разведкаси (“OSINT”), “Maltego” ва “Maigret” каби дастурий воситалардан фойдаланиш, криптовалюта операцияларини кузатиш, блокчейн таҳлили орқали жиноий маблағлар ҳаракатини аниқлаш, “wallet”лар ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилиш, интернетдаги рақамли излар асосида шахсни аниқлаш, “Maltego” дастури орқали маълумотлар ўртасидаги алоқаларни визуал таҳлил қилиш, “Maigret” орқали интернет платформаларидаги фойдаланувчи аккаунтларини аниқлаш усуллари ёритилди.

Шунингдек “Clearnet”, “Deep Web”, “Darknet” тушунчалари, уларнинг ишлаш принциплари, “OPSEC” орқали жиноятчининг ўз шахсини яширишга қаратилган ҳаракатлари ва уларда йўл қўйиладиган хатоларни аниқлаш, “Darknet” муҳитида тергов олиб бориш, рақамли далилларни аниқлаш, йиғиш ва сақлаш, рақамли маълумотларни таҳлил қилиш, “Live forensics” жараёнида оператив хотирадан маълумотларни олиш, фаол жараёнларни таҳлил қилиш ва далилларни тезкор қайд этиш, “FTK Imager” дастури орқали диск образларини яратиш, файлларни тиклаш, рақамли далилларни сақлаш ва таҳлил қилиш, “DdoS” ҳужумлар, веб-сервер логларини таҳлил қилиш, ҳужум манбаларини аниқлаш ва турли манбалардан олинган маълумотларни ўзаро солиштириш ҳақида тушунча берилди.

Машғулотлар кибержиноятларга қарши курашиш ва рақамли криминалистика бўйича замонавий билимларни ўрганиш, Венгриянинг илғор тажрибаларини ўзлаштириш, тажрибали мутахассислар билан яқиндан фикр алмашиш имконини берди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech