Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Кибержиноятларга қарши курашиш йўлида

11 Сентябрь 2025, 08:09

30

8–11 сентябрь кунлари ИИВ академиясида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги кўмаги билан навбатдаги машғулотлар ташкил қилинди.

Ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятларга қарши самарали курашиш ва мазкур йўналишда илғор тажрибаларни ўрганиш ўқув курсидан кўзланган асосий мақсад бўлди.

Ички ишлар органларининг киберхавфсизлик, тергов бўлинмалари ходимлари, ИИВ академияси ва Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари учун ташкил этилган машғулотлар Туркия Республикаси ИИВ Хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилди.

Унда кибержиноятларга қарши курашишда очиқ манбалардан фойдаланиш, рақамли далиллар билан ишлаш, криптотранзакцияларни кузатиш, ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятларга тезкор жавоб қайтариш ва бошқа долзарб йўналишлар юзасидан билимлар мустаҳкамланди. Якунда тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Айтиш жоизки, туркиялик мутахассислар академия фаолияти билан танишиш мақсадида ўқув бинолари, махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари, спорт мажмуаси ва бошқа масканларда ҳам бўлишди. Таълим жараёнига татбиқ қилинган замонавий ёндашувларни кўздан кечириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech