Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Кибержиноятларга қарши курашиш кўникмалари мустаҳкамланди

8 Август 2026, 19:51

122

ИИВ академиясида кибержиноятларга қарши курашиш йўналишида қисқа муддатли ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Жорий йилнинг 6–8 август кунлари ўтказилган машғулотларга Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаларида фаолият олиб бораётган терговчи ва тезкор вакиллар жалб қилинди.

Ўқув дастури ходимларнинг кибержиноятларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, фош этиш ҳамда тергов қилиш бўйича касбий билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилди. Машғулотлар Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти масъуллари, малакали мутахассислар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда академия профессор-ўқитувчилари томонидан замонавий интерфаол-симуляцион методлар асосида олиб борилди.

Семинар-тренингларда “Кибержиноятларга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати ва амалдаги қонунчилик”, “Кибержиноятларни фош этишда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тартиби ва асослари”, “Ахборот технологиялари ёрдамида банк пластик карталаридаги пул маблағларини талон-торож қилиш жиноятлари бўйича ўтказиладиган тезкор-қидирув тадбирлар”, “Онлайн наркошоп ва нарколабараторияллар билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш усуллари”, “Интернет фирибгарлиги, банк карталари билан боғлиқ жиноятлар, криптовалюта ва фишинг жиноятларини тергов қилиш тактикаси” каби долзарб мавзуларда маърузалар тингланди.

Бундан ташқари, иштирокчилар Криминалистика маркази фаолияти билан яқиндан танишиб, замонавий техник имкониятлар ва рақамли далилларни тадқиқ этиш амалиёти бўйича зарур маълумотларга эга бўлдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech