Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Кибержиноятга қарши халқаро ҳамкорлик

12 Август 2025, 08:08

52

11 август кунидан ИИВ академиясида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) кўмагида, Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хавфсизлик бош бошқармаси ва Миллий полиция академияси билан ҳамкорликда “Кибержиноятлар орқали олинадиган даромадларга қарши курашиш” мавзусида махсус ўқув курси ташкил этилди.

Унда ИИВ академияси ҳамда Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари, ички ишлар органларининг киберхавфсизлик ва тергов бўлинмалари ходимлари хорижий тажриба асосида билим ва кўникмаларини ошириш имкониятига эга бўлади.

Махсус ўқув курсларининг дастлабки кунида ТИКАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эсин Ажар Эргин сўзга чиқиб, бундай ўқув дастурларини мунтазам йўлга қўйиш ҳамда ички ишлар органлари фаолиятида халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этди.

Машғулотлар давомида делегация аъзолари амалий тажрибаларини ўзбек ҳамкасблари билан бўлишиб, кибержиноятлар орқали олинган даромадларни аниқлаш, халқаро ҳамкорлик механизмлари ҳамда замонавий технологик ёндашувлар бўйича маърузалар ўқишди. Бу каби ўқув курси ахборот хавфсизлиги таҳдидлари ортиб бораётган шароитда кадрлар салоҳиятини оширишда муҳим омил экани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўқув курси 15 августга қадар давом этади. Якунда тингловчиларга сертификатлар топширилади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech