Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Кўчатларни ўқувчиларнинг ўзлари парваришлайди

27 Ноябрь 2021, 01:11

1439

Юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинган. 10 декабрга қадар давом этадиган эзгу ҳаракат жойларда уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

ИИВ Академияси ташаббуси билан Сиртқи факультети ходимлари ва тингловчилари пойтахтимиздаги 1-сонли ИИВ академик лицейида кўкаламлаштирдилар. Шу куни ўқув маскани ҳудудида бир неча туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бино ва иншоотларга туташ йўлаклар, ариқлар ортиқча чиқиндилардан тозаланиб, дарахтларга ишлов берилди.    

Ўқувчи ёшларнинг ташаббуси билан ерга қадалган ҳар бир ниҳол парваришига ташаббускор гуруҳлар бириктирилди.  Бир сўз билан айтганда, халқимизга хос бетакрор қадрият баҳонасида ён-атроф бир зумда ажиб тароват, мусаффолик касб этди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech