Ерга ниҳол қадаб, боғ яратиш азалий қадриятларимиздан. Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати халқимизга хос анъаналарни амалий жиҳатдан рўёбга чиқармоқда.
Ички ишлар вазирлиги академияси жамоаси ҳам пойтахтимиз кўркамлигига муносиб ҳисса қўшишда жонбозлик кўрсатаяпти. Таълим маскани оталиққа олган пойтахтимиздаги 121-сонли ўрта умумтаълим мактаби ва унга туташ кўчаларда 300 тупга яқин турли-туман кўчатлар экилди. Яшил майдонларни кенгайтиришда дарахтларнинг турлари, айниқса инсон саломатлигига фойдали хусусиятлари инобатга олиняпти.
Акция давомида дарахт экиш билан чекланиб қолинаётгани йўқ. Академия раҳбарияти ва курсантларининг саъй-ҳаракати билан ёши улуғ, қаровчиси йўқ кексаларнинг уйлари атрофи, болалар майдончалари ортиқча чиқиндилардан тозаланмоқда. Хайрли ишнинг эрта ёки кечи бўлмаганидек, умумхалқ акциясидан маҳалла фаоллари бирдек мамнун бўлишмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати