Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Касбий тайёргарлик – юқори шайлик гарови

15 Сентябрь 2022, 06:09

739

Жорий йилнинг 10 сентябридан ички ишлар органларида касбий тайёргарлик ойлиги эълон қилинган эди. Ойлик доирасида ўтказилаётган тадбирлар ходимларнинг касбий ва жанговар-жисмоний кўникмалари билан бирга, маънавий салоҳиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

ИИВ Академиясининг Тарбиявий ишларни ташкил этиш бўлими ташаббуси билан ўтказилган тадбирда ходимларнинг умумий дунёқараши, маънавий-маърифий ҳамда сиёсий-ҳуқуқий билимдонлиги синовдан ўтказилди. Синов жараёнида шахсий таркиб аъзоларининг маънавият ва маърифат машғулотлари ҳамда ички ишлар органи ходимлари учун тавсия этилган адабиётларни ўқиб-ўзлаштиргани ҳам инобатга олинди. Хизмат фаолиятида камчиликка йўл қўйган айрим ходимларга касбий билим ва кўникмаларни мунтазам равишда мустаҳкамлаб бориш борасида тавсиялар берилди.

Бўлим бошлиғи, майор Фарҳод Тоштемировнинг айтишича, мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган кенг кўламли ўзгаришлар ички ишлар органи ходимларининг масъулиятини кучайтирмоқда. Касбий тайёргарлик ойлигида ўтказилаётган тадбирлар шахсий таркибнинг профессионал маҳоратини янада оширишга хизмат қилади.

Ойлик доирасида спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақалар, интеллектуал ўйин ва маҳорат дасрларини ташкил этиш режалаштирилган. Жумладан, спорт мажмуасида ўтказилган машғулотда доимий таркиб аъзоларидан 100 метр ва 3 километр масофага югуриш, тўсинда тортилиш бўйича синовлар қабул қилинди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech