Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Касбий маданият кодекси нима учун керак?

23 Январ 2026, 21:56

50

ИИВ академиясининг битирувчи босқич курсантлари билан ўтказилган мулоқот ёшларнинг касбий маданиятини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этди.

Тадбирда ички ишлар органлари тизимида бой тажриба орттирган фахрийлар сўз олиб, соҳа ходимларига қўйилаётган долзарб талаблар ҳақида мулоҳаза юритишди.

Даставвал, курсантларга мамлакатимизда рўй бераётган кенг кўламли ўзгаришлар, ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, устувор йўналишлари етказилди.

Тизим фаолиятини халқ манфаатларига йўналтириш, ислоҳотлар талабига ҳамоҳанг равишда тубдан такомиллаштиришда ёш кадрлар зиммасидаги асосий вазифалар айтиб ўтилди. Жамиятимизда инсон қадри юксалаётган бугунги янгиланишлар жараёнида бурчга садоқат, ватанпарварлик, фидойилик, юртга дахлдорлик сингари фазилатларни амалда намоён этиш ҳар бир ички ишлар ходими кундалик фаолиятининг асосий мезони бўлиши кераклиги таъкидланди.

Бу борада Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексида барча талаблар баён этилгани, курсантлар кодекс мазмун-моҳиятини пухта ўрганиш билан бирга, уни фаолиятлари давомида самарали қўллашлари, она Ватанимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қилишлари қайд этилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech