Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

КАСБИЙ КЎНИКМАЛАР АМАЛИЁТДА ШАКЛЛАНАДИ

19 Апрель 2025, 01:04

101

ИИВ академияси бошлиғи Рустам Хатамов дуал таълим асосида жойларда ташкил этилаётган амалиёт жараёнлари билан танишди.

Ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари, масъул мураббийлар ва профессор-ўқитувчилар иштирокида ўтган учрашувлар янги тизим самарадорлигини ошириш юзасидан мулоқот қилиш имконини берди.

Академия бошлиғи дастлаб Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида яратилган шароитларни кўздан кечирди. Таълим ва амалиёт узвийлигини таъминлаш долзарб аҳамият касб этаётганини таъкидлаб, масъулларга тавсиялар берди.

Айтиш жоизки, дуал тизимнинг самарали йўлга қўйилгани курсантлар учун нафақат амалий кўникмаларни, балки фуқаролар билан мулоқот қилиш, ностандарт вазиятларда тезкор ва тўғри қарор қабул қилиш сингари касбий хусусиятларни шакллантириш имконини ҳам яратмоқда.  

Ўқув даргоҳи бошлиғи Яшнобод ва Бектемир туманлари ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларида амалиёт ўтаётган курсантлар билан мулоқоти чоғида айни шу омилларга эътибор қаратди. Ҳар бир курсант мураббийининг билим-тажрибасидан унумли фойдаланиши, ўз устида мунтазам ишлаши, тизим учун етук профессионал кадр бўлиб етишиши зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, касб маданияти ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш масалаларига тўхталди.

Ҳудудларни ўрганиш жараёнида жиноятчиликни жиловлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Академия бошлиғи маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш, криминоген омилларни илмий-амалий ёндашувлар асосида ўрганиш борасидаги устувор вазифаларга тўхталиб, ички ишлар органлари масъуллари ва таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларига топшириқлар берди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech