Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Касб маданияти бугундан шаклланиши керак

14 Март 2025, 09:03

39

Ёшларни юксак ватанпарвар, хизмат бурчи ва касбига садоқатли, баркамол кадр сифатида тарбиялаш – устувор вазифа саналади.

ИИВ академиясида Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг таълим муассасалари бўйича бўлими томонидан “Курсант ёшларимиз – ички ишлар органларининг истиқболи” мавзуида ўтказилган тадбир шу масалага бағишланди.

Унда бўлим бошлиғи, подполковник Ўткир Қосимов сўз олиб, Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталди. Келажагимиз ворислари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани ва давлатимизнинг юксак ишончини оқлаш ёшлар зиммасидаги энг катта масъулият эканлиги таъкидланди.

Профилактик тадбирда касб маданияти ва хизмат интизомига риоя қилиш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Бугунги ислоҳотлар даврида ички ишлар органлари сафида хизмат қилиш чинакам ватанпарварликни талаб қилиши, ҳар бир ходим юқори касбий фазилатларини амалда намоён этиши кераклиги қайд этилди. Курсантлар замонавий билим ва кўникмалар билан бирга, касб маданиятини ҳозирданоқ шакллантириб боришлари зарурлиги таъкидланди.

Тадбир давомида намунали курсантлар ва уларнинг она-оналарини рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар эътироф этилиб, махсус видеоролик намойиш қилинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech