Таълимни амалиётга татбиқ этиш юксак самара беради. ИИВ Академиясининг “жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлари эгаллаган билимларини базавий амалиётда синаш имкониятига эга бўлишмоқда.
Ички ишлар вазирлиги Пробация бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИОФМБ Пробация бўлими ҳамда Тошкент вилоятида жойлашган 7-сонли жазони ижро этиш калониясида ўтказилган машғулотларга соҳанинг малакали мутахассислари жалб қилинди.
Курсантлар озодликдан марҳум қилиш боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм этилган маҳкумлар билан процессуал ҳужжатларни юритиш тартиби, калонияларда режимни ташкил этиш, маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва тарбиялашга йўналтирилган профилактика чоралар, маҳкумлар меҳнатини қонунчилик нормалари асосида ташкил этиш, муассаса турига қараб уларни турли шароитларда сақлаш борасида эгаллаган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамладилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати