Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

“Жайҳун” ғолиб бўлди

26 Март 2026, 21:08

53

ИИВ академиясида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.

Тадбир курсантларнинг билим салоҳиятини чархлаш, ижодий қобилиятини рўёбга чиқариш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилди.

Кўрик-танловда 4 та жамоа “Таништирув” ва “Эркин мавзу” шартлари бўйича беллашди. Ёшлар ўз чиқишлари орқали нафақат топқирлик, ҳозиржавоблик фазилатларини, балки актёрлик маҳоратларини ҳам кўрсатдилар.

Якунда ҳакамларнинг баҳоси билан “Жайҳун” жамоаси биринчи, курсант қизлардан иборат “Оҳу” жамоаси иккинчи, Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетида таълим олаётган ёшлар эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech