ИИВ академиясида Корея миллий полиция агентлиги билан ҳамкорликда рақамли криминалистика ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқув курси ташкил этилди.
Кореялик мутахассислар томонидан “рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш” таълим йўналиши курсантлари учун ахборот хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш, мобил қурилмалардан далилларни қидириш, тиклаш, йиғиш ва таҳлил қилиш, рақамли далиллар билан ишлаш ва бошқа йўналишларда машғулотлар ўтказилмоқда. Ўқув курси давомида ўзлаштирилган назарий билимлар амалий машғулотлар ёрдамида мустаҳкамланмоқда.
Икки томонлама ҳамкорлик доирасида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларни кенг татбиқ этиш мақсадида ташкил қилинган ўқув курси 23 сентябрга қадар давом этиб, якунда курсантларнинг билим ҳамда кўникмалари синовдан ўтказилади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати