Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Янгиликлар қисқа сатрларда

14 Май 2022, 09:05

1077

ИИВ Академиясида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни  жиловлаш  бўйича “фуқаробай” ишлаш тизимининг аҳамияти” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида ички ишлар органларининг амалиётчи ходимлари, Дастлабки тергов ва криминалистика, Жиноят-ижроия ҳуқуқи, Тарбиявий-психологик фаолияти, Ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти кафедралари профессор-ўқитувчилари ҳамда кундузги таълим курсантлари иштирок этди. Сўзга чиққанлар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимига жорий қилинган самарали механизмларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тўхталиб, фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларини билдириб ўтдилар.

***

Таълим масканининг биринчи босқич курсантлари Ўзбекистон тарихи давлат музейида бўлди.

250 мингга яқин тарихий осори-атиқаларни ўз бағрига олган маскан билан танишув бой тарихимиз, миллий қадрият ва анъаналаримиз, дунё цивилизацияси тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз мероси билан яқиндан танишиш имконини бериб, ёшларнинг ватнапарварлик туйғуларини юксалтиришга хизмат қилди. 

***

Академиянинг Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси қошида ташкил этилган “Изқуварлар” мулоқот клубининг илк учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирга ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, полковник А.Фахруддинов, подполковник З.Атаев, Зангиота тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник М.Собиров таклиф этилди.

Очиқ мулоқотда соҳа ходимлари тезкор-қидирув тадбирларини самарали ташкил этиш ва жиноятларнинг олдини олиш усуллари, оғир жиноятларни фош этиш бўйича ўз фаолиятларида дуч келган мураккаб жараёнлар, ностандарт вазиятларда ўзини ирода қилиш йўллари ҳақида сўзлаб бериб, курсантларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech