Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

INTERPA аъзолари муҳим ташаббусларни илгари сурди

24 Ноябр 2026, 19:15

50

16–18 ноябрь кунлари ИИВ академияси вакиллари Халқаро полиция академиялари ассоциацияси (INTERPA)нинг ХV конференциясида иштирок этди.

Конференция очилишида Қатар ички ишлар вазири Абдулазиз бин Файсал бин Муҳаммад Ол Соний, INTERPA президенти Мурат Балчи, Қатар полиция академияси президенти Абдулраҳмон Мажид ал-Сулайтий ва бошқа расмий доира вакиллари қатнашди.

Анжуманда полиция таълимини рақамлаштириш, хавфсизлик соҳасида билимларни бошқариш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, кадрларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Асосий маърузачилар сифатида Саудия Арабистони, Шри-Ланка, Қатар, Бангладеш, Уммон, Беларусь давлатлари турдош олий таълим муассасалари делегация аъзоларининг чиқишлари тингланди.

Рақамли трансформациялар шароитида стратегик билимларни бошқариш тизимини ривожлантириш, бу борада самарали институционал тузилмаларни яратиш, ахборотни ҳимоя қилиш ва рақамли жараёнларга мослашишни таъминлаш, полиция таълимини ривожлантиришда янги технологиялардан самарали фойдаланиш, ўқув муассасаларининг илмий-амалий фаолиятини кучайтириш, ҳамкорлар тажриба алмашинувини кенгайтириш ҳамда бошқа йўналишларда долзарб таклифлар билдирилди.

Конференция давомида иштирокчилар Қатар полиция академияси фаолияти билан яқиндан танишиш, истиқболли ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашиш имконига эга бўлдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech