ИИВ академиясида таълим олаётган курсантлар Ўзбекистон давлат сатира театрига бордилар.
Шу куни театр ижодий жамоаси томонидан атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг “Жамила” қиссаси асосида саҳналаштирилган спектакл намойиш қилинди.
Инсонлар ўртасидаги муносабатлар, гўзал ва самимий туйғулар, турмуш синовлари ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна асарининг тарбиявий жиҳатлари, актёрларнинг маҳоратли ижроси томошабинларда катта таассурот қолдирди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати