Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Жалолиддин Мангуберди” – ватанпарварликка чорлайди

30 Сентябрь 2025, 08:09

23

Ўзбек миллий академик драма театрида “Жалолиддин Мангуберди” спектакли намойиш қилинди.

Шу муносабат билан масканда санъат ва маданият намояндалари, томошабинлар, шу жумладан, ИИВ академиясида таълим олаётган магистратура тингловчилари йиғилди.

Таниқли ёзувчи Назар Эшонқул пьесаси асосида режиссёр Aсқар Холмўминов саҳналаштирган спектакль томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Асардаги воқеалар Ватан озодлиги йўлида курашган буюк аждодимизнинг ибратли ҳаёти, мардлиги ва жасорати ҳақида ёрқин тасаввур уйғотди.  

– Бундай асарларнинг тарбиявий аҳамияти катта. Шонли тарихимизда муносиб из қолдирган миллий қаҳрамонларимиз кўп. Уларнинг ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб қилиш ўзлигимизни англашга, ёшларнинг ватанпарварлик руҳини юксалтиришга, юрт, халқ манфаати учун фидойилик билан хизмат қилишга ундайди, – дейди подполковник Ойбек Каимходжаев.

Томошадан сўнг тингловчилар театр бўйлаб саёҳат қилиб, миллий санъатимизнинг атоқли сиймолари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech