ИИВ академиясида “Жадидлар – миллат фидойилари” реcпублика кўрик-танловининг таълим муассасаси босқичи ўтказилди.
Маълумки, турдош таълим муассасалари ўртасида ўтказиб келинаётган кўрик-танлов жадид алломаларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини курсант ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.
Билимлар баҳсининг мазкур босқичида ўқув курсларидаги отрядлар орасида ғолибликни қўлга киритган жамоалар “Жадид намояндалари”, “Жадидлар – менинг тасаввуримда”, “Жадидлар ижодига бир назар” шартлари бўйича беллашди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан йўлланган саволлар орқали ёшларнинг билимдонлиги, тафаккур дунёси, зукколиги ва ижодий маҳорати баҳолаб борилди. Мунозаларга бой ўтган кўрик-танлов якунида 2-ўқув курсининг иқтидорли курсантларидан таркиб топган “Тараққий” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Энди улар кўрик-танловнинг ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари ўртасида бўлиб ўтадиган республика босқичида қатнашади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати