Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Иймон” ёшларни ибратга чорлади

09 Ноябрь 2021, 08:11

1745

Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш консепсияси тизим фаолиятига самарали татбиқ этилмоқда.

Ўзбек миллий академик драма театри ижодий жамоаси томонидан намойиш этилган “Иймон” спектакли курсант ёшлар учун юксак ғоявий-тарбиявий аҳамият касб этди.

Адабиётшунос олим Иззат Султон асари асосида саҳналаштирилган санъат асарида иймон-эътиқод, садоқат, диёнат, одоб-ахлоқ, ҳалоллик, поклик сингари умуминсоний қадриятлар тарғиб қилинади.

Тадбит ёш авлодни миллий маънавиятимиз, бой маданиятимизга  чуқур ҳурмат туйғусида камол топтириш, уларнинг эстетик дунёқарашини юксалтиришда тарбиявий восита бўлди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech