Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

IT соҳаси билимдонлари

26 Февраль 2024, 08:02

512

Ички ишлар вазирлиги академияси кундузги таълимининг 2-босқич курсантлари учун “Ахборот хавфсизлиги билимдонлари” викторинаси ташкил қилинди.

Ёшларнинг ахборот технологиялари бўйича билим ва кўникмаларини бойитиш, ички ишлар органлари учун етук салоҳиятли кадрлар тайёрлаш, иқтидорли ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган викторина уч шартдан иборат бўлди.

Дастлабки шартда жамоалар ахборот технологияларининг ҳаётимиздаги ўрни ва ушбу соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларни ёритиб бердилар. Иккинчи шарт ҳар бир иштирокчининг билим салоҳиятини синовдан ўтказган бўлса, якуний шартда амалий топшириқ бажарилди.

Курсантларнинг чиқиши ИИВ Киберхавфсизлик маркази, Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда академия вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Шунга кўра, биринчи ўрин “Сyber Phoenix” жамоасига, иккинчи ўрин “Team Spirit” жамоасига, учинчи ўрин эса “Сyber Oper” жамоасига насиб этди. Бундан ташқари, бир гуруҳ иқтидорли ёшлар “Энг фаол иштирокчи”, “Энг креатив иштирокчи” номинациялари бўйича тақдирланди.

Тадбир якунида академия бошлиғининг ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича ўринбосари, полковник Нажмиддин Тўраходжаев сўз олиб, ёшларнинг ушбу соҳани чуқур ўрганишлари учун мамлакатимизда кенг имкониятлар яратилаётгани, ўтказилаётган беллашувлар иқтидорли ёшларни бир мақсад сари бирлаштиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech