Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ислоҳотлар – ёшлар камолоти учун

05 Сентябрь 2022, 09:09

937

Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида янги ўқув йилига бағишланган тадбир ўтказилди.

Таълим маскани жамоаси, талаба ёшлар иштирок этган тадбирда филиал ижрочи директори, профессор Абдулла Мағрупов, Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғининг ёрдамчиси, полковник Исмоил Ҳимматов ва бошқалар сўзга чиқди.

Таъкидлаб ўтилганидек, муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида таълим-тарбия соҳасини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Сўнгги беш йилда келажагимиз ворисларининг муносиб билим олиши, илм-фан ва инновация ютуқларини эгаллаши учун барча имкониятлар яратилди. Ёшлар билан ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини ҳал этишнинг ягги механизмлари йўлга қўйилди. Олий таълим муассасаларининг моддий техника базами кучайтирилиб, хорижий нуфузли ўқув даргоҳларининг филиаллари ташкил қилинди. Ёшларни олий таълим муассасаларига қамраб олиш даражаси сезиларли оширилди.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида устувор йўналишлари бири айнан таълим соҳасига қаратилган. Таълим сифатини ошириш мақсадида олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга, хусусий олийгоҳлар сонини камида элликтага етказиш, илмий кадрлар тайёрлаш ва илмий фаолиятни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, замонавий, эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшларни нуфузли хорижий олийгоҳларга юбориш кўламини 2 баробаргага ошириш каби мақсадли вазифалар белгиланган. Бу саъй-ҳаракатлар етук салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, мамлакатимиз илм-фанини тараққий эттириш орқали Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга хизмат қилади.

“Мустақиллик дарси”да соҳадаги улкан ислоҳотлар ёшлар камолотига қаратилгани билан беқиёс аҳамият касб этаётгани, жамиятимиз кечаётган улкан янгиланишлар юртга дахлдор кадрларнинг билим салоҳиятига боғлиқ экани таъкидланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech