Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ислоҳотлар самараси ва истиқболлари таҳлил қилинди

16 Октябр 2026, 17:18

129

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Янги Ўзбекистоннинг жиноят-ҳуқуқий сиёсати: устувор йўналишлар ва ислоҳотлар” мавзуига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ҳуқуқшунос олимлар, соҳа мутахассислари, ҳамкор олий таълим муассасасаларидан меҳмонлар ҳамда академия вакиллари иштирок этган тадбир аввалида Жиноят ҳуқуқи кафедраси бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Фарҳод Абдуқодиров сўз олиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон қадри ва манфаатларини улуғлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Давра суҳбатида Президент Администрацияси масъул ходими, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Мирсаид Ҳайдаров, Тошкент давлат юридик университети профессори Саломат Ниёзова, шунингдек академиянинг Жиноят ҳуқуқи кафедраси профессор-ўқитувчиларидан Рустам Кабулов, Дилрабо Каримова, Атхам Адашбоев ва бошқалар сўзга чиқди.

Ўзбекистон жиноят-ҳуқуқий сиёсатининг устувор йўналишлари, жиноят қонунчилигини либераллаштиришнинг муҳим жиҳатлари, Жиноят кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, “мансабдор шахс” ҳуқуқий атамаси тушунчаси ва шахснинг харакатларини малакалашдаги шартли белгилар, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Соҳа мутахассислари тизимдаги янгиланишларни таҳлил қилиб, қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга оид илмий асосланган таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech