Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ишни судга қадар юритишда ягона тергов ахборот тизими: афзалликлар ва устувор вазифалар

17 Февраль 2022, 12:02

1608

ИИВ Академиясининг Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси томонидан ўтказилган давра суҳбати давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 январдаги “Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига бағишланди.

Вазирликнинг тегишли соҳавий хизмати вакиллари, амалиёт ходимлари ҳамда кундузги таълим курсантлари қатнашган тадбирни кафедра бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Бахтиёржон Муродов очиб, суд-ҳуқуқ тизимининг истиқболларига тўхталди.

Шундан сўнг ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ойбек Қулбеков “Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди. Қайд этилганидек, қарор билан Ягона тергов ахборот тизими доирасида суриштирув ва тергов органлари билан электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотлар рўйхати тасдиқланди. Жисмоний ва юридик шахслар ҳақидаги мавжуд маълумотлар суриштирув ва тергов органларининг электрон сўрови бўйича бепул асосда тақдим этилади. Ягона тергов ахборот тизими жорий йилнинг 1 августидан тўлиқ ишга туширилади. Шунга кўра, суриштирув ва тергов органлари ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари негизида ташкил этилади.

Давра суҳбатида “тергов фаолияти” ихтисослиги бўйича таълим олаётган курсантларга ишни судга қадар юритишда ягона тергов ахборот тизиминининг афзалликлари батафсил тушунтирилди. Шунингдек Президентимиз томонидан 2021 йил 26 мартда қабул қилинган “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 августдаги “Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида истиқболдаги вазифалар юзасидан мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнггида назарий билим ва амалий кўникмаларни пухта ўзлаштириб келаётган бир гуруҳ курсантлар Тергов департаментининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech