Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ишчи гуруҳлар маҳаллаларда

3 Феврал 2026, 18:01

50

Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлашга қаратилган қароридан тизим натижадорлигини янада ошириш кўзланган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги “Боғишамол”, “Минор”, “Қашқар” ва “Буюк турон” маҳаллаларида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур маҳаллалар уч йилдан буён “қизил” тоифада қолаётган ҳудуд сифатида ИИВ академиясига бириктирилган. Қарорда ҳар бир йўналиш бўйича аниқ вазифаларларнинг белгилаб берилгани маҳаллаларга жалб қилинган масъуллар, профессор-ўқитувчилар ҳамда “маҳалла еттилиги” тизими ходимларининг масъулиятини янада кучайтирмоқда.

Академия ишчи гуруҳи раҳбари, подполковник Рустам Раҳимхўжаевнинг таъкидлашича, айни кунларда ҳудудларда иш қизқин руҳда ташкил этилмоқда. Маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган ҳар бир омил илмий-амалий ёндашувлар асосида таҳлил қилиняпти. Тегишли чора-тадбирларни ўзи ичига олган “йўл харита”лар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратиляпти.

Сир эмаски, қарорда кўзда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилиши маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилади. Аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантиришда эса “маҳалла еттилиги” тизимининг муносиб ўрни бор. Шу боис, ҳудудларни ўрганиш чоғида маҳалла ходимларининг билим ва кўникмаси, тажрибасини ошириш, фаолиятини самарали ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, маҳаллалар ободлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар бугун янги босқичга чиққан. Бунинг эзгу самараси халқимизнинг осойишта ва хавфсиз, жамиятда кечаётган янгиланишларга дахлдорлик ҳисси билан яшашида намоён бўлмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech