Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Интернетдан тўғри фойдаланиш – долзарб талаб

2 Феврал 2026, 20:25

89

Пойтахтимиздаги Тошкент автомобиль ва йўллар техникумида кибержиноятлар, уларнинг асл омиллари, ҳуқуқий оқибатларига бағишланган профилактик тадбир бўлиб ўтди.

Ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, интернетдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш орқали улар ўртасида кибержиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида ташкил қилинган тадбирга барча ёшлар қамраб олинди.

Учрашувда ИИВ академияси магистратураси тингловчиси, подполковник Х. Сайдуллаев ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилаётган жиноятлар, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий оқибатлари ва олдини олиш чоралари ҳақидаги маърузаси билан қатнашди.

Ўқувчиларга кибержиноятлар жамият учун энг хатарли таҳдидга айланиб бораётгани, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик мавжудлиги, ёшлар интернет тармоғидан фойдаланганда бу каби қилмишларни содир этмасликлари, кибермакондаги хавф-хатар ва мафкуравий таҳдидлардан огоҳ бўлишлари юзасидан тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech