Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Интернет жиноят қуроли (ми)?!

2 Феврал 2026, 21:07

101

Сир эмаски, кибержиноятлар сони йилдан-йилга ошмоқда. Афсуски, уларни содир этган шахслар орасида ёшлар ҳам кўпайиб бормоқда.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги академик лицейда бир гуруҳ ўқувчилар иштирокида ўтказилган учрашув ана шу долзарб масалага бағишланди.

Тадбирда интернетнинг замонавий имкониятлари, фойдали жиҳатлари билан бирга, ўсиб келаётган навқирон авлод онгига салбий таъсирлари, бунинг оқибатида юзага келаётган айрим муаммолар, хусусан, ахборот технологиялари ёрдамида жиноят содир этаётган айрим ёшлар ҳақида сўз борди.

ИИВ академияси магистратураси тингловчиси, подполковник Мирали Ишкараев кибержиноятлар нинг кўп содир этилаётган ва оммалашаётган турларига тўхталар экан, айнан ёшларнинг бундай қилмишларга қўл уришида асосий сабаб бўлаётган омилларни келтириб ўтди. Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётганини, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масалаларини тушунтирди.

Шу куни тадбир иштирокчилари ҳуқуқий билимларини ошириб, кибермаданиятга амал қилиш, интернет маконидаги хавф-хатар ва мафкуравий таҳдидлардан огоҳ бўлиш юзасидан кўникмаларини мустаҳкамладилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech